"Атлетико" Гризманни сақлаб қолиш йўлини қидирмоқда

1 май, 14:05 334

Мадриднинг "Атлетико" клуби раҳбарияти франциялик форвард Антуан Гризманни жамоада сақлаб қолиш йўлларини қидирмоқда.

Sunday Times нашрининг хабар беришича "матрасчилар" бу борада футболчининг маошини кескин кўтаришни режалаштиришмоқда. Унга кўра Гризманн агар жамоада қолса йилига 12 млн евро маош билан таъминланиши мумкин. Айтиш лозимки, амалдаги шартномага кўра унинг бир йиллик маоши 8 млн еврони ташкил этади. Футболчининг товон пули эса 100 млн евро этиб белиганган.

Эслатиб ўтамиз, Гризманнга Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва Мадриднинг "Реал" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.