"Атлетико" "Лас-Пальмас"дан йирик ҳисобда устун келди (видео)

Якшанба оқшомида Испания Ла лигасида 21-тур ўйинлари давом эттирилди. Мадриднинг “Атлетико” клуби ўз майдонида “Лас-Палмас”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда “матрасчилар” 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

61-дақиқада Антуан Гризманн ҳисобни очди. Орадан 12 дақиқа ўтиб, Фернандо Торрес ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Ўйин якунида эса Томас ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳи билан танишасиз.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!