"Атлетико" Ўзилни текинга олмоқчи

14 ноябрь,2017, 15:27 158

"Атлетико" клуби германиялик футболчи Месут Ўзилни яна Испания чемпионатига қайтармоқчи.

The Sun нашрининг тарқатган хабарига кўра, Мадрид клуби 29 ёшли “Арсенал” футболчиси билан келаси ёзги трансферлар мавсумида шартнома имзоламоқчи. Ўшанда Ўзил эркин агентга айланади.

Ўзил бу мавсум барча турнирларда 9 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 2 голлиг узатмага муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, аавлроқ немис футболчисига собиқ жамоаси "Реал" ҳам қизиқиш билдираётганлиги айтилган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.