“Атлетико” ПСЖнинг Облак бўйича ақлбовар қилмас таклифини рад этди

11 июнь, 10:00 223

“Атлетико” ПСЖнинг Облак бўйича ақлбовар қилмас таклифини рад этди

 

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти “Атлетико” дарвозабони Ян Облакни харид қилиш учун ақлбовар таклиф билан “матрасчилар”га юзланди.

L’Equipe нашрининг хабар беришича, парижликлар 24 ёшли словениялик посбон трансфери учун “Атлетико”га 75 миллион евро таклиф қилган. Бироқ Мадрид клуби мазкур таклифни рад этди.

Облакнинг шартномасида унинг товон пули 100 миллион евро қилиб берлиганган. Бундан ташқари, “Атлетико” тақиқ туфайли янги 2018 йил январь ойига қадар футболчиларни рўйхатга олиш ёки сотиш ҳуқуқига эга эмас.