"Атлетико" Саулни "Барселона"га сотмайди

29 июнь,2017, 13:35 268

Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес “Барселона”га ўтмайди. Бу ҳақда “матрасчилар” президенти Энрике Сересо айтиб ўтди.

“Саулнинг “Атлетико” билан узоқ йиллик шартномаси бор ва у ҳеч қаёққа кетмайди”, - Сересо Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор ОАВ вакиллари Саулнинг “Барселона”га ўтиши борасида хабарлар тарқатган эди.

Маълумот учун, 22 ёшли испаниялик футболчи якунланган мавсум Ла Лигада 33та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.