"Атлетико" Врсалькони 20 млнга сотмади

Италиянинг “Наполи” клуиби Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳимоячиси Шиме Врсалькони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Неаполликлар 25 ёшли футболчи учун мадридликларга 18 млн евро ва яна 2 млн евро бонус таклиф этишди. Бироқ “матрасчилар” бу таклифга рад жавобини беришди. Улар хорватиялик футболчини  25 млн еврога баҳолашмоқда.

Футболчининг ўзи ҳам “Наполи”нинг таклифига қизиқиш  билдирган. Бироқ унинг учун “Ливерпуль”, “Интер” ва “Ювентус” каби жамоалар ҳам қизиқиш билдираётганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!