“Атлетико” академиясида 11 йил шуғилланган футболчи жамоада ўйнашдан бош тортгани маълум бўлди

6 июль, 00:16 524

“Атлетико” академиясида 11 йил шуғилланган футболчи жамоада ўйнашдан бош тортгани маълум бўлди

Бундан бироз олдин, Мадриднинг “Реал” клуби ҳамшаҳари “Атлетико”дан ҳимоячи Тео Эрнандесни сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

“Атлетико” академиясида 11 йил шуғилланган Тео Эрнандес “Реал” сафига бориб қўшилди. “Матрасчилар” билан 2021 йилга қадар шартномаси бўлган Тео шартномани узайтириш борасида биз томонимиздан билдирилган, қолаверса, бошқа чет эл жамоаларидан билдирилган таклифларни ҳам рад этди. У айнан “Реал”да ўйнашни истади”, – деб ёзмоқда “Атлетико” матбуот хизмати.

Илгарироқ, Эрнандеснинг трансфер суммаси 24 млн еврога тенглиги ва “бланкослар” ва “матрасчилар” орасидаги муносабат бузилмаслиги учун “Реал” “Атлетико”га 26 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.