"Атлетико" бразилиялик футболчини кутмоқда

2 апрель, 14:14 366

 

 

Испания чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган "Атлетико" келаси мавсум олдидан таркибини кучайтиришга интилмоқда.

Диего Симеоне бу гал ўз шогирдлари орасида "Лацио"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Фелипе Андерсонни кўрмоқчи. Айни пайтда мадридлик скаутлар 23 ёшли футболчининг ўйинини таҳлил қилмоқда.

Андерсон жорий мавсумда 27 та учрашувда учта гол урди ва еттита голли пас узатди.

SPORTS.uz