“Атлетико” дарвозабони “Байер”га қарши ўйнаши мумкин
Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Байер”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, словениялик дарвозабон ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида “Вильярреал”га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Шундан сўнг 24 ёшли голкипер бошқа майдонга тушмади. Облак яқиндагина жамоа машғулотларида иштирок эта бошлади.
Лондонда шифокор қабулида бўлган Облак 21 февраль куни бўлиб ўтадиган “Байер”га қарши баҳсда майдонга тушишга руҳсат олган.
Ян Облак “матрасчилар”нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. У бу мавсум жами 21та учрашувда “Атлетико” дарвозасини қўриқлаган.
Фикрлар