"Атлетико" етакчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

26 апрель, 14:25 398


“Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Янник Феррейра-Карраско “Вильярреал”га қарши кечган Ла Лига баҳсида захирадан майдонга тушиб, 20 дақиқа ўтар-ўтмас яна ўйинни давом эттира олмади ва тарк этишга мажбур бўлди.

Тиббий текширувлардан сўнг 23 ёшли футболчи икки ҳафта давомида майдонга туша олмаслиги маълум бўлди. Бу билан у “Реал”га қарши кечадиган ЕЧЛ ярим финал биринчи учрашувини ўтказиб юборади. Ўйин 2 май куни бўлиб ўтади. 9 май куни ўтказаладиган жавоб баҳсида эса майдонга тушиши сўроқ остида.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.