“Атлетико” футболчиси билан шартномасини узайтирди
“Атлетико” жамоаси ярим ҳимоячиси Коке жамоа билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда “матрасчилар”нинг расмий сайти хабар бермоқда.
Амалдаги шартномаси 2019 йилда ниҳоясига етадиган Коке янги шартномага кўра 2024 йилга қадар “матрасчилар” сафида фаолият юритадиган бўлди.
Маълумот учун, Коке жамоа тарбияланувчиси саналади. Ва мадридликлар сафида 300 га яқин ўйин ўтказиб, 28 та гол киритишга эришган.
Коке “Атлетико” билан Испания чемпионати, кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан. Бундан ташқари, Европа лигаси ва УEФА Суперкубогини ҳам қўлга киритган.
Фикрлар