"Атлетико" футболчисини "Наполи"га сотмади, сабаби...

Мадриднинг “Атлетико” клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Шиме Врсалькони сотиш ниятидан қайтди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне гарчи 25 ёшли футболчининг “Наполи”га трансфер қилиниши деярли ҳал бўлган бўлсада ушбу футболчини жамоасида сақлаб қолишга қарор қилди.

Шу боис Врсалько қишки трансферлар даврида ҳеч қаерга кетмайди ва мавсумни “Атлетико”да якунлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!