"Атлетико" ҳам Ляказетт учун курашга қўшилди

14 март,2017, 11:49 432

"Лион" ҳужумчиси Александр Ляказетт фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Sport Mediaset нашри тарқатган маълумотларга кўра 25 ёшли француз футболчисига Мадриднинг "Атлетико" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Айтиш керакки Ляказетт ёзда ўз жамоасини ўзгартириш ниятида. Ўз навбатида Европанинг топ клублари уни ўз сафига қўшиб олишни исташмоқда. "Ливерпуль", "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Боруссия Д" шулар жумласидандир.
Лионликлар раҳбарияти эса футболчисини 60 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА "матрасчилар"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаб қўйган. Бироқ, "Атлетико" бу борада спорт арбитраж судининг якуний қарорини кутмоқда.


Маълумот учун, Ляказетт жорий мавсум 33та учрашувда майдонга тушиб 28та гол ҳамда 4та голли узатма муаллифи бўлган. Ҳужумчининг "Лион" билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.