“Атлетико” ҳам сўнгги дақиқаларда “Реал” сингари гол уришни билар экан

2 май,2017, 09:41 590

“Атлетико” ҳам сўнгги дақиқаларда “Реал” сингари гол уришни билар экан

Marcа нашри томонидан тақдим этилган статистикага кўра, “Реал” хамда “Атлетико” бу  мавсум ўз голларининг 26 % ни сўнгги 15 дақиқаликда киритишган экан.

Жумладан, “Реал” сўнгги 15 дақиқаликда 40 та гол киритишга муваффақ бўлган. 40 голнинг 25 таси Ла лигада “қироллик клуби”га 17 очкони тақдим этган.

Ўз навбатида, “Атлетико” ҳам  сўнгги  дақиқаларда гол киритиш “хадисини олмоқда”. “Матрасчилар” 35-турда “Лас-Пальмас”га ва 31-турда “Реал”га қарши ўйинларда голларни 75-дақиқадан сўнг киритишди.

“Монако”даб у кўрстакич 22 % ни, “Ювентус”да эса 13 % ни ташкил этар экан.