“Атлетико” ҳимоячиси “Реал”га қарши ўйнолмаслиги мумкин

30 апрель,2017, 11:29 367

“Атлетико” ҳимоячиси “Реал”га қарши ўйнолмаслиги мумкин

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Хосе Мария Хименес кеча бўлиб ўтган “Лас-Пальмас”га қарши баҳсда мушакларидан жароҳат олди.

Аниқроғи, Хименес ўйиннинг 67-дақиқасида рақиб футболчиси билан тўқнашувдан сўнг майдонни тарк этди. Ҳозирча унинг жароҳати қай даражада жиддий ёки жиддий эмаслиги ва “Реал”га қарши ЕЧЛнинг дастлабки ярим финал баҳсида ўйнай олиши ёки олмачлиги сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, Хименес жорий мавсум “Атлетико” сафида Ла лиганинг 16та баҳсида майдонга тушган ва ҳакамлар томонидан 4та сариқ карточка билан огоҳлантирилган.