“Атлетико” ҳужумчисини операция қилишди

28 июнь,2017, 21:56 332

“Атлетико” ҳужумчисини операция қилишди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Кевин Гамейро кеча 27 июнь куни Францияда жароҳатини операстия қилдирди. Ушбу жаррохлик амалиёти “матрасчилар”нинг тиббий хизматчилари назоратида ва режасига кўра ўтказилди.

Энди франциялик ҳужумчининг тикланиш жараёни учун 1,5 – 2 ой кетиши айтилмоқда. Бундан кўриниб турибдики, Гамейро Ла лиганинг илк турларида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Гамейро якунланган мавсумда Ла лигада 31 баҳсда майдонга тушди ва 12 та гол киритиб, 5 та голли узатмани амалга оширди.  

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.