"Атлетико" ўзи учун янги тарих ёзди

16 март, 10:35 470

Хабарингиз бор кеча Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи ўз якунига етди ва чорак финалга йўл олган 8та жамоа номи аниқ бўлди.
Шу куни Мадриднинг "Атлетико" клуби ўз майдонида "Байер"ни қабул қилди ва 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранга имзо чекди. Леверкузенда бўлиб ўтган дастлабки баҳсда 2:4 ҳисобида ғалаба қозонган "матрасчилар" кейинги босқичга йўл олишди.

Бу билан "Атлетико" ўз тарихида илк бор кетма-кет 4-марта ЕЧЛнинг 1/4 финалига чиқди. Таъкидлаш керакки, Диего Симеоне шогирдлари шуларнинг иккитасида, аниқроғи 2014 ва 2016 йилги мавсумларда мусобақанинг финалига қадар етиб бора олишган.