“Атлетико” президенти: Мессини олиб келишга уриниб кўрамиз
Мадриднинг “Атлетико” клуби директори Энрике Сересо жамоа ҳужумчиси Фернандо Торреснинг шартномани узайтириш борасидаги саволга ҳазил тариқасида қуйидагича жавоб қайтарди.
– Торреснинг шартномаси? Биз Мессини жамоага олиб келишга ҳаракат қиламиз, қолган барчаси иккинчи даражали ҳисобланади, – дейди Сересо AS нашрига.
Бундан ташқари мадридликлар клуби президенти Диего Симеоне билан шартномани узайтирганликлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
– Симеоне бизнинг мураббийимиз ва келишув бўйича у қарор қабул қилади. Биз унга ишонамиз ва клубимизда қолишини истаймиз, – қўшимча қилди Сересо.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати 24-турида “Барселона” сафарда Лионел Мессининг 87-дақиқада киритган голи эвазига “Атлетико”ни (2:1) мағлуб қилди.
Фикрлар