"Атлетико" раҳбарлари "Милан" футболчисига харидор бўлмоқда

22 март,2017, 13:40 436

 

 

"Атлетико" ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида "Милан" ҳимоячиси Маттиа Де Шильони таклиф қилишга қарор қилди.

24 ёшли футболчининг миланликлар билан шартномаси келаси йили якунига етади. Битим ҳали янгиланмагани боис Европанинг кўп клублари бу ҳимоячини ўз сафига чорламоқда.

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Митти Де Шильони универсал футболчи деб ҳисобламоқда ва италиялик футболчи ҳар қандай тактик схемада ўзига жой топа олишига ишонмоқда.

Бу футболчига "Ювентус" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.