"Атлетико" рекорд ўрнатди

Мадриднинг “Атлетико” клуби кеча Испания Ла лигаси 2-туридан ўрин олган “Лас-Пальмас”га қарши баҳсда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Диего Симеоне шогирдлари ўзларининг Ла Лига доирасида ўтказган кетма-кет 13-ўйинида мағлубиятга учрамади ва клуб рекордини янгилади.

Сўнгги бор, “матрасчилар” ўтган йилнинг 16 декабрида сафарда “Вильяреал”га қарши баҳс олиб борган эдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!