"Атлетико" судда ютқазди, Симеоне жамоаси ёзда янги футболчи сотиб ололмайди

Спорт арбитраж суди (CAS) Мадриднинг “Атлетико” клуби берган апелляцияини рад этди. Шундай қилиб Диего Симеоне жамоаси ёзги трансферлар даврида янги футболчилар сотиб олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мадридликлар балоғатга етмаган футболчилар билан шартнома имзолаганликлари учун иккита трансфер даврида янги футболчилар сотиб олишдан маҳрум этилган эдилар.

Айтиш керакки, “Атлетико” қишда янги футболчи сотиб олмаган ва ушбу таъқиқни олиб ташлашга ҳаракат қилган эди. Бироқ, суд “матрасчилар”нинг шикоятини қабул қилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!