“Атлетико” ва “Севилья” македониялик форвард учун кураш олиб боради

Италиянинг “Палермо” клуби ҳужумчиси Илья Нестеровски фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Estadio Deportivo нашрининг маълум қилишича 26 ёшли македониялик футболчининг хизматларига "Атлетико" ва "Севилья" жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Илья бу мавсум “Палермо” сафида жами 25та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Аввалроқ Нестеровскининг "Сассуоло" ёки "Лацио"га ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг “Палермо” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!