"Атлетико" янги тўпурарни Мадридга чорламоқда

28 март,2017, 12:40 532

 

 

"Атлетико" мураббийлари келаси мавсумда жамоа ҳужумини кучайтирадиган футболчини олишни истамоқда.

Айни пайтда мадридликлар "Милан" таркибида тўп сураётган испаниялик ҳужумкор футболчи Сусони Испанияга қайтармоқчи.

Сусо "Милан"га қадар "Ливерпуль" ўйинчиси бўлган ва икки йил муқаддам Италия чемпионатига кўчиб ўтди.

Жорий мавсумда Италия чемпионатида 27 та ўйинда майдонга тушган Сусо олтита голга муаллифлик қилди.

SPORTS.uz