“Атлетико”ни 3-ўринга “михлаган” гол (Видео)

5 апрель, 09:43 424

“Атлетико”ни 3-ўринга “михлаган” гол (Видео)

 

Испания чемпионати 30-туридан ўрин олган иккита ўйин бўлиб ўтди. “Атлетико Мадрид” ўз майдонида “Реал Сосьедад”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ягона голга 29-дақиқада ҳимоячи Филипе Луис муаллифлик қилди. Мазкур ғалабадан кейин “матрасчилар” учинчи ўринни нақд қилиб олди.

Айни вақтда Диего Симеоне жамоаси ҳисобида 61 очко бор. “Севилья” ушбу турда “Барселона” билан ўйнайди. Андулусияликлар учинчи ўринга қайтиш учун каталонияликлар дарвозасига 14 та гол уриши керак бўлади.