"Атлетико"ни қишда кимлар тарк этмоқчи?

Ярим ҳимоячи  Николас Гайтан ва ҳужумчи Кевин Гамейро қишки трансферлар даврида “Атлетико”ни тарк этиши мумкин. AS нашри тарқатган хабарга кўра бу ҳолат январда Витоло (“Севилья”) ва Диего Коста (“Челси”) каби футболчиларнинг жамоага келиб қўшилиши билан боғлиқ.

Маълумот учун, 29 ёшли Гайтан “матрасчилар” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 3та учрашувда майдонга тушган.

30 ёшли Гамейро ҳам 2016 йилдан буён Диего Симеоне қўл остида тўп суриб келмоқда. Франциялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 2та учрашувда майдонга тушган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!