"Атлетико"нинг ижарадаги футболчиси "Реал" сафига ўтиб кетди

8 май,2017, 17:21 859

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Тео Эрнандес яқин кунларда “Реал” билан шартнома имзолаши мумкин. Айни пайтда ижара асосида “Алавес” сафида тўп сураётган футболчи “қироллик клуби”да тиббий текширувлардан ўтди.

Marca нашрит тарқатаётган хабарларга қараганда, франциялик футболчининг шартномасида кўрсатилган чекиниш баҳоси 24 миллион еврони ташкил этади ва “Реал” 19 ёшли футболчи учун ушбу суммани тўлаб беришга тайёр эканини маълум қилган.

Қайд этиш жоиз,Эрнандесга "Реал"дан ташқари "Барселона" ва "Ливерпуль", "Бавария" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдираётган эди.