Australian Open-2017: Федерер “япон самурайи”ни мусобақадан чиқариб юборди


Австралиянинг Мельбурн шаҳрида давом этаётган Australian Open мусобақасининг марказий учрашувларидан бирида швейцариялик Рожер Федерер (№17) 1/8 финалда жаҳоннинг 5-рақамли теннисчиси япониялик Кеи Нишикори билан куч синашди.

5 сет давом этган муросасиз беллашувда тажрибали Федерер 6/7, 6/4, 6/1, 4/6 ва 6/3 ҳисобларида устун келди.

Kei Nishikori

Энди швейцариялик теннисчининг чорак финалдаги рақиби бироз аввал сенсацион тарзда Энди Маррейни (№1) мусобақадан чиқариб юборган германиялик Миша Зверев (№50) бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!