Australian Open-2017: Истоминнинг Мельбурндаги зафарли юриши давом этади
Йилнинг энг нуфузли теннис мусобақаларидан бири Australian Open-2017 ўзбекистонлик Денис Истомин учун омадли ўтмоқда. Айниқса, мусобақанинг иккинчи саралаш босқичида ҳамюртимиз жаҳоннинг №2 рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жоковични сенсацион тарзда мағлуб этиб, мухлису мутахассислар олқишига сазовор бўлди.
Учинчи саралаш босқичида эса Истомин яна бир тажрибали теннисчи испаниялик Пабло Карреньо-Бустага қарши кортга чиқди.
Беш сет давом этган кескин ва муросасиз беллашувда Денис қийин ғалабага эришди. Сўнгги дақиқаларгача давом этган курашда 3 сетни ўз фойдасига ҳал қилган теннисчимиз 1/8 финалга йўл олди.
AUSTRALIAN OPEN-2017
21.01.2017
Пабло Карреньо-Буста (Испания) - ДЕНИС ИСТОМИН (Ўзбекистон) - 2 : 3 (4:6, 6:4, 4:6, 6:4, 2:6).
Шундай қилиб, Истомин энди 1/8 финалда бироздан сўнг старт оладиган болгариялик Григор Дмитров (№15) ва франциялик Ричард Гаске жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.
Фикрлар