Australian Open: Серена Уильямс финалда опасини аямади ёхуд WTA "тахт"ига яна қайтди (фото)

Бугун Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги “Катта дубулға” турнирларидан бири - Australian Open-2017да аёллар ўртасидаги баҳсларда ғолиб номи аниқланди. Бу йилги финал баҳсига америкалик опа-сингил Винус ва Серена Уильямслар етиб келишди.

Икки соату саккиз дақиқа давом этган беллашувди кичик Уильямс 6:4, 6:4 ҳисобларида устун келиб, бош совринни қўлга киритди.

Australian Open – 2017
Финал

Серена Уильямс (АҚШ) – Винус Уильямс (АҚШ) - 6:4, 6:4

Australian Open

Шундай қилиб, Серена Мельбурнда саккизинчи марта ғолибликни қўлга киритди ва “Катта дубулға” мусобақаларидаги 23 совринига эга чиқди ва WTA рейтингидаги етакчиликни яна ўзига қайтариб олди. Бунгача ушбу рейтингни германиялик Анжелик Кербер бошқариб келаётган эди.

Williams_Serena_and_Vinus

35 ёшли америкалик теннисчи бундан ташқари ушбу турнирларда ғолиб чиқиш бўйича германиялик Штеффи Графни ортда қолди. Бу борадаги рекордчи Маргарет Корт бўлиб, унинг ҳисобида 24 та “катта дубулға” турнирлари бош соврини бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!