“Australian open-2017”: Устоз шогирдни аямади

"Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги беллашувлари ярим финалида икки швейцариялик теннисчи - Рожер Федерер ва Станислас Вавринка куч синашди.

Учрашув анча кескин ва муросасиз руҳда ўтди. Дастлабки икки сетда тажрибали Рожер Федерер 7:5, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Кейинги икки партия ёш ва бақувват бўлган Вавринканинг 1:6, 4:6 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

ҳал қилувчи раунд олдидан кўпчилик Федерерни толиқиб қолганини айта бошлади. Бироқ, ўз вақтида жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси бўлган Рожер ҳали-бери ёшларга йўл бўшатмаслигини исботлади. Тажрибали теннисчи охирги сетда Вавринкани 6:3 ҳисобида доғда қолдирди.

Илгари теннис масаласида Федерердан кўп нарса ўрганган Вавринка эса устози ҳамон ўзидан кучли эканини тан олди ва финалга ўтказиб юборди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!