518 0

Бугун Австралиянинг Мельбурн шаҳрида Формула-1 бўйича Гран-прининг навбатдаги пойгаси бўлиб ўтди. Кескин ва муросасиз кечган баҳсда "Феррари" пилоти Себастьян Феттель ғалаба қозонди.

Феттель энг яқин таъқибчиси ҳисобланмиш амалдаги жаҳон чемпиони Льюис Хэмилтонни 5 сонияга ортда қолдирди. "Феррари"нинг бошқа бир пилоти Кими Райкконен эса шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган. Таъкидлаш жоиз, ўтган йили ушбу трассада кечган баҳсда ҳам германиялик пойгачи ғалаба қозонган эди. Мухлислар томонидан аниқланадиган "Куннинг энг яхши пойгачиси" номинациясида эса испаниялик Алонсо бирин бўлди. 

Формула-1, Австралия Гран-приси. 

1. Себастьян Феттель («Феррари») – 58 айлана
2. Льюис Хэмилтон («Мерседес») +5,036
3. Кими Райкконен («Феррари») +6,309
4. Даниэль Риккардо («Ред Булл») +7,069
5. Фернандо Алонсо («Макларен») +27,886
6. Макс Ферстаппен («Ред Булл») +28,945
7. Нико Хюлькенберг («Рено») +32,671
8. Валттери Боттас («Мерседес») +34,339
9. Стоффель Вандорн («Макларен») +34,921
10. Карлос Сайнс-кичик («Рено») +45,722
11. Серхио Перес («Форс-Индия») +46,817
12. Эстебан Окон («Форс-Индия») +60,278
13. Шарль Леклер («Заубер») +75,759
14. Ланс Стролл («Уильямс») +78,288
15. Брендон Хартли («Торо Россо») +1 айлана
 
Чиқиб кетишди
 
Ромен Грожан («Хаас»)
Кевин Магнуссен («Хаас»)
Пьер Гасли («Торо Россо»)
Маркус Эрикссон («Заубер»)
Сергей Сироткин («Уильямс»)

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98