Австралия ҳам келаси йил Россияга борадиган бўлди

Ҳозиргина Мельбрун шаҳрида Австралия ҳамда Гондурас терма жамоалари ўртасида ЖЧ-2018 саралаши қитъалараро плей-офф ўйинининг жавоб баҳси ўз ниҳоясига етди.

Ушбу терма жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 0:0 ҳисобида якунланган эди. Бугунги учрашув эса 3:1 ҳисобида австралияликларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа "соккерузлар" келгуси йил Россияда бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритишди.

Австралия – Гондурас 3:1

15 ноябрь  «ANZ Stadium»

Голлар: 1:0 – 53 Единак, 2:0 – 72, пенальти Единак, 3:0 – 85, пенальти Единак, 3:1 – 90 Элис.

Австралия – Райан, Бехич, Райт, Сэйнсбери, Миллиган (Тройси, 89), Муй, Единак, Лекки, Рогич (Круз, 77), Кэйхилл (Юрич, 66), Жерман.

Гондурас – Эскобер, Фигероа, Паласиос, Исагирре (Фигероа, 42; Мартинес, 73), Альварадо, Акоста, Кларос, Бекелес, Лосано, Элис, Киото (Эрнандес, 75).

Огоҳлантиришлар: Жерман (3), Фигероа (19), Муй (45), Кларос (57), Лекки (81), Паласиос (84), Сэйнсбери (88).

Дастлабки ўйин – 0:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!