Австралия мураббийи: Бизда хали имконият бор

Конфедерациялар кубоги-2017 2-туридан ўрин олган Австралия – Камерун(1:1) ўйинидан сўнг Австралия бош мураббийи Ангелос Постекоглу ушрашув борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Бизда яхши имкониятлар бўлди. Асосан иккинчи бўлим аввалида. Австралия рақибга қараганда бир кун кам дам олди. Шу боис, йигитларимга кўрсатилган ўйин учун раҳмат айтаман. Хайрон қолдиргани, биз бугун гол ўтказиб юбордик. Биз барча ўйинларда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Чили билан баҳс ҳам шулар жумласидан. Яна бир қийин ўйин бўлади. Қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз. Бизда хали имконият бор”, – деб айтиб ўтди “Соккеруз” устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!