Австралия – Сурия ўйинининг қўшимча таймларида Равшан Эрматов нега ўз ўрнини Ильгиз Танташевга бўшатиб берганди?

10 октябрь куни ЖЧ-2018 саралаш босқичи плей-оффидан ўрин олган жавоб баҳси бўлиб ўтди. Унда Австралия ўз майдонида Сурияни қабул қилди. Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Томонларнинг дастлабки беллашувида ҳам худди шу натижа қайд этилганлиги учун қўшимча таймлар белгиланди.

Ушбу баҳсни Равшан Эрматов бошқараётганди. Аммо қўшимча 15 дақиқадан иборат икки таймда ҳамюртимиз ФИФА рефериси оёғи пайлари шамоллагани боис ўз ўрнини ўша куни тўртинчи ҳакам сифатида ишлаётган Ильгиз Танташевга бўшатиб берди. Ўйин тугаши билан Эрматов тиббий текширувдан ўтказилган.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, айни пайтда Равшан Эрматовнинг аҳволи яхши ва у бир ҳафтадан сўнг майдонга тушиши мумкин. Қолаверса, ҳамюртимиз бугун Австралиядан Ўзбекистонга қайтиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!