Австралиялик машхур футболчи энди инглиз жамоасини бошқаради

Австралия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ва сардори Гари Кьюэлл мустақил мураббийлик фаолиятини бошлади. “Лидс Юнайтед”, “Ливерпуль” каби жамоаларда тўп сурган Кьюэлл Англия Иккинчи дивизионида фаолият юритувчи “Кроули Таун” клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

38 ёши Гари 2016 йилдан 2017 йилнинг январ ойига қадар “Уотфорд” клубининг 23 ёшгача бўлган таркибини бошқариб борар эди. Янги йилдан сўнг эса эса ҳар иккала томон розилиги билан шартнома бекор қилинди.

“Кроули Таун” клуби эса 26 май куни янги мураббийни омма олдида таништирмоқчи.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!