Австралияни ЖЧ–2018 га олиб чиққан мураббий истеъфо берди

 

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Анге Постекоглу келажаги борасида узоқ давом этган миш-мишлардан кейин истеъфога чиқди.

“Австралия термаси сафида саргузаштларим якунига етганини ҳис қилдим. Австралия термасини бошариш ҳаётимдаги энг катта ишлардан бири бўлди. Яқин келажагим борасида бир нима дея олмайман. Миллий терма ЖЧ–2018 олдидан катта танаффусга эга бўлди ва бу бўшлиқни термага мос тушадиган мутахассис тўлдириши керак”, – деди 52 ёшли Анге Постекоглу махсус ташкил этилган матбуот анжуманида.

Австралия футбол федерацияси ижрочи директори Дэвид Гэллуп бош мураббийнинг қароридан бироз ҳайрат ва тушунмовчиликка тушганини маълум илди.

“Мен ҳайрат ва афсусдаман, бироқ мураббий қарорини ҳурмат қиламан. Шундай вақтлар келадики, инсон барчасини янги саҳифадан бошлагиси келади”, – деди Дэвид Гэллуп.

Эслатиб ўтамиз, Австралия термаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “B” гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, “А” гуруҳида учинчи ўринни олган Сурия билан плей-офф босқичида рўбаро келди ва икки ўйин натижасига кўра (1:1, 2:1 – экстра таймда) ғалаба қозонганди. Минтақавий плей-оффда эса Socceroos Гондурасни (0:0, 3:1) мағлубиятга учрата олди ва ЖЧ йўлланмасига эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!