Австриялик ММА жангчиси ҳакамга ҳужум қилди (видео)

14 сентябрь,2017, 15:28 1342

Австриялик ММА жангчиси ҳакамга ҳужум қилди (видео)

Австриялик ММА жангчиси Вильгельм Отт черногориялик Нихад Насуфович билан бўлган жангдан сўнг реферига ҳужум қилди. Ушбу жанг Aggrelin 19 турнири доирасида ўтказилди. Бу билан спортчи ҳакамлар қарорига ўз норозилигини билдирган.

Насуфович билан бўлган жангда Отт рақибининг қаттиқ сиқувга олганидан кейин қўли билан полга уриб, таслим бўлиш ишорасини билдирган, аммо рефери буни эътибордан сетда қолдирган ва жангни тўхтамаган. Якунда Насуфовичнинг ўзи рақибини қўйиб юборган. Шундан сўнг Отт сакраб туриб, ҳакамга икки марта зарба туширишга улгурган.

Ўхшаш хабарлар