“Ахмат” клуби билан шартнома имзолаган Нурсултон Рўзибоев UFCда илк ўзбек жангчиси бўлмоқчи

7 июль,2017, 17:17 2002

“Ахмат” клуби билан шартнома имзолаган Нурсултон Рўзибоев UFCда илк ўзбек жангчиси бўлмоқчи

Яқинда ММА бўйича ўзбекистонлик итеъдодли жангчи Нурсултон Рўзибоев ўзининг чемпионлик жангини ўтказиб, ажойиб тарзда ғалаба қозонган эди. Бироқ кейинчалик маълум бўлдики, ташкилотчилар мазкур жангдаги чемпионлик камарини бекор қилишган.

Мазкур жангдан сўнг у бир қанча промоутерлик компаниялари эътиборини ўзига тортди ва кўплаб чемпионларни етказиб бераётган “Ахмат” клуби билан бешта жангга шартнома имзолади. SPORTS.uz нашрига маълум бўлишича, келишувнинг илк жанги шу ойнинг 21-санасига белгиланиши кутилмоқда. “WEF” камари учун кечадиган жангда спортчимизнинг рақиби тез орада маълум бўлади. Шунингдек, иккинчи жанг эса июль ойи охирлари ёки август ойи бошларига режалаштирилмоқда.

– “Ахмат” клуби билан шартнома имзолаганимдан хурсандман. Бу шартномага кўра мен бешта жанг ўтказаман. Кейинчалик океанортида “Bellator MMA” (Американинг аралаш жанглар санъати промоутерлик компанияси – SPORTS.uz) билан шартнома қилиш ниятим бор. Умуман аралаш яккакурашларда йирик мусобақаси UFCга ўтиб, бу турнирдаги илк ўзбек спортчиси бўлишни истайман, – дейди Нурсултон Рўзибоев SPORTS.uz нашрига.

 

Маълумотлардан фойдаланганда SPORTS.uz интернет портали манба қилиб кўрсатилиши шарт!