Ахмедов Оскар йўқлигидан фойдаланиб, ўз ҳисобидаги голлари сонини оширмоқда (Видео)

Кеча Хитой Супер лигасида 14-тур ўйинларига старт берилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ушбу тур доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида “Хенан Жианье” клубини қабул қилди.

Қизиқарли тарзда кечган ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, ҳамюртимиз “Шанхай СИПГ”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бунга қадар эса Одил ҳакам томонидан огоҳлантирилган эди. Ҳамюртимиз 87-дақиқада заҳирага олинди.

Шу тариқа, Андре Виллаш-Боаш бошқарувидаги жамоа очколари сонини 33 тага етказиб олди ва 1-ўриндаги “Гуанжоу Эвергранд” билан орадаги фарқни 1 очкога қадар қисқартирди.

Хитой Супер лигаси. 14-тур

“Шанхай СИПГ” – “Хенан Жианье” 4:1 (1:0, 3:1)

Голлар: Эдди Гомеш(автогол 22), Одил Ахмедов(51), Элкесон(62), Ву Леи(66) - Ж. Патиньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!