Ахмедов фаолиятида иккинчи бор ОЧЛ чорак финалида ўйнайди

31 май,2017, 20:51 415

Ахмедов фаолиятида иккинчи бор ОЧЛ чорак финалида ўйнайди

Бундан бир неча дақиқалар олдин Осиё Чемпионлар лигасининг сўнгги чорак финалчиси номи маълум бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” сафарда “Жиангсу Сунинг” клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва икки ўйин натижасига кўра 5:3 ҳисобида ғалаба қозонган шанхайликлар Осиёнинг  энг кучли 8 жамоаси қаторига киришди.

Эътиборлиси, термамиз сардори фаолияти давомида иккинчи бор жамоаси билан ОЧЛ чорак финалига чиқди. 2009 йилги мавсумда Одил “Пахтакор” сафида 1/8 финалда Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клубини мағлуб этилишида ўз хиссасини қўшган эди.

Ўшанда, чорак финалда “шерлар”нинг йўлига Саудиянинг бошқа бир жамоаси – “Ал-Иттиход” тўғаноқ бўлган эди. Тошкентдаги ўйинда кучлар тенг келган бўлса(1:1), Жиддадаги баҳсда мезбонлар “Пахтакор”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишган эди. Ахмедов ҳар иккала баҳсда ҳам 90 дақиқа ўйнаган ўшанда.

Шундан буён мана энди, Одил Осиёнинг клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирнинг чорак финалида ўйнайдиган бўлди.