Ахмедовнинг голи “Шанхай СИПГ”нинг “Жиангсу” устидан ғалабасини таъминлади

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал ўйинида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” жамоаси ўз майдонида “Жиангсу Сунинг” клубини қабул қилди.

Ҳамюртимиз ўйинни тўлиқ ўтказган мазкур баҳсда дастлаб 8-дақиқада Рожер Бейкер Мартинес томонидан ҳисоб очилди. 32-дақиқада Халк ҳисобни тенглаштирди. Ахмедов биринчи бўлим оҳирида Халкнинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўйин оҳиригача мазкур ҳисоб ўзгармади.

Жавоб баҳси эса бир ҳафтадан сўнг  бўлиб ўтади.

Осиё Чемпионлар лигаси. 1/8 финал. Дастлабки ўйинлар

“Шанхай СИПГ” – “Жиангсу Сунин” 2:1 (2:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 8 Мартинес, 1:1 – 32 Халк, 2:1 – 45+1 Ахмедов.

Шанхай СИПГ – Янь Жунлингб Ванг Шенчао, Каи Хуиканг, Ву Леи(Лю Веньжун 88), Оскар(Ли Чуангйи 90+3), Элкесон, Халк, Фу Хуан, Одил Аҳмедов, Ши Ке, Хи Гуан.

Жиангсу Сунин – Жанг Сипенг, Ли Анг, Жу Юн, Рамирес, Лиу Жианйе(Жанг Хиаобин 71), Рожер Бейкер Рамирес, Алекс Тейшейра, Хие Пенгфеи(Ву Хи 65), Тао Юан(Ге Веи 86), Жеонг Хо Хонг, Янг Хиаотинь.

Огоҳлантиришлар: Ли Анг(31), Тао Юан(54), Одил Ахмедов(58), Лиук Жуанйе(66), Фу Хуан(84).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!