Ахмедовнинг жамоаси ОЧЛдан чиқариб юборган жамоа Капеллони таклиф этмоқчи

Хитойнинг “Жиангсу Сунинг” клуби бош мураббийи Пауло Соуза эмас, балки, Фабио Капелло бўлиши мумкин.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, хитойликлар солиқлар борасидаги муаммолар сабаб, “Фиорентина” клубининг собиқ мураббийи билан ҳозирга қадар шартнома имзолагани йўқ.

Шунинг учун, Хитой клуби раҳбарияти заҳирда вариант сифатида Фабио Капелло номзодини ўрганиб чиқмоқда.

Хабарларга қараганда, “Жиангсу Сунинг” 70 ёшли Капелло билан алоқага чиқишга улгурган.

Қайд этиш жоиз, мазкур клуб Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” билан Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финалида тўқнаш келган эди ва ҳар иккала ўйинда мағлуб бўлиб, мусобақадаги юришларига якун ясашган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!