“Аякс” 20 йиллик натижани такрорлади

21 апрель,2017, 08:47 422

“Аякс” 20 йиллик натижани такрорлади

 

Голландиянинг “Аякс” жамоаси Европа Лигаси чорак финалида Германиянинг “Шальке-04” клубига рўбаро бўлди.

Дастлабки ўйинда 2:0 ҳисобида зафар қучган голландияликлар, жавоб ўйинида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Икки ўйин натижасига кўра “Аякс” ярим финалга чиқди.

Эътиборли томони шундаки, “Аякс” сўнгги бор Европа Лигаси ярим финалига 1997 йили чиққан. Жамоа  20 йиллик натижани такрорлашга эришди.