"Аякс" бразилиялик ҳужумчисини 30 млн еврога "Боруссия" Дортмундга сотмади

Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Аякс" форварди Давид Нересни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрди. Бу ҳақда UOL хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра дортмундликлар 21 ёшли бразилиялик футболчи учун Амстердам клубига 30 млн евро таклиқ қилишган. Бироқ, “Аякс” ушбу футболчини 50 млн евродан камига сотмаслигини билдирган. Таъкидлаш керакки, Нересга шунингдек "Тоттенхэм", "Милан" ва "Интер" каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Давид Нерес жорий мавсум “Аякс” сафида жами 38та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!