"Аякс" чемпионлик баҳсини Эредивизия тарихидаги энг ёш таркиб билан бошлайди

14 май, 17:15 242

Голландия чемпионлиги учун кураш олиб бораётган “Аякс” мусобақанинг сўнгги турини “Виллем II” жамоасига қарши ўтказади. Агарда, “Аякс”, ушбу ўйинда ғалаба қозонса ва пешқадам “Фейноорд” бугун “Хераклес”га қарши баҳсда очко йўқотса, у ҳолда амстердамликлар чемпион бўлишлари мумкин.

Таъкидлаш керакки, “Аякс”нинг бугунги ўйинга танлаган таркиби Эредивизия тарихидаги энг ёш таркиб бўлиб тарихга кирадиган бўлди. Уларнинг ўртача ёши 20 ёшдан сал ортиқни (20 йилу 139 кун) ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, “Виллем II” ва “Аякс” қарама-қаршилиги бугун Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.