"Аякс" етакчиси "Эвертон"га қанчага тушиши маълум бўлди

Амстердамнинг “Аякс” клуби сардори Дэви Классен фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Telesport нашрининг хабар беришича, 24 ёшли хавбек “Эвертон” клубига ўтишга яқин турибди. Унинг трансфери эса 30 млн еврога баҳоланмоқда. Классенни Ливерпульга келишига асосий сабаб жамоа бош мураббийи Рональд Куман бўлмоқда. Боиси, айнан унинг шахсан ўзи голландиялик футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Маълумот учун, Дэви якунланган мавсум Голландия чемпионатида жами 33та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

"Эвертон" ўз сафига "Аякс" етакчисини қўшиб олмоқчи

Ўртоқлик ўйинлари. Ирландия Уругвайни, Голландия Кот-Д’Ивуарни мағлуб этди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!