“Аякс” ўзининг янги бош мураббийини расман таништирди

Амстердамнинг “Аякс” клуби ўзининг янги бош мураббийини расман оммага таништирди. Унга кўра жамоани янги мавсумдан эътиборан Марсель Кайзер бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли мутахассис “Аякс”да яқинда Дортмунднинг “Боруссия” клуби бошқарувини қўлга олган Питер Бошнинг ўрнини эгаллайди.

Маълумот учун, Кайзер шу кунгача жамоанинг ёшлар таркиби билан ишлаб келаётган эди. У фаолияти давомида "Камбюр", "Эммен" ва яна бир қатор голланд жамоаларини бошқарган. Бундан ташқари Кайзер 1987-89 йилларда “Аякс” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!