"Аякс"нинг 19 ёшли футболчиси "Йохан Кройфф" соврини билан тақдирланди

Голландиянинг “Аякс” клуби ҳужумчиси Каспер Дольберг Эредивизиянинг энг иқтидорли футболчисига аталган Йохан Кройфф номидаги мукофот билан тақдирланди.

Ушбу мукофот 1984 йилдан буён 21 ёшдан кичик бўлган футболчиларга топшириб келинади. 2003 йилдан эса бунга Йохан Кройфф номи берилган. Қайд этиш лозим, даниялик футболчи жорий мавсумда 29 ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол уришга муваффақ бўлган.

Маълумот ўрнида, 19 ёшли футболчига айни пайтда Ангилянинг "Ливерпуль" ва "Челси" клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!