Аёллар футболи: “Локомотив-Woman” сафарда “Андижанка”ни енгди

Аёллар жамоалари ўртасида ўтаётган Ўзбекистон ХХIII миллий чемпионатида 13-тур учрашувлари ўтказилди. Бу ҳақда "Локомотив" расмий сайти хабар бермоқда.

“Локомотив-Woman” аёллар футбол жамоаси мазкур турда Андижонда “Андижанка” футболчи қизларига қарши баҳс юритди ва сафарда 4:3 ҳисобида ғалабага эришди.

 “АНДИЖАНКА” (Андижон) – “ЛОКОМОТИВ-Woman” (Тошкент) 3:4

Голлар: Рушания Сафина, Ойгул Ёқубова (пен.), Ўғилой Қўчқорова – Нозима Эргашева (2та), Камола Бердиева, Зарина Бобоева.

14-тур ўйинлари эртадан старт олади.Водийга йўл олган “Локо” футболчи қизлари энди Фарғонада “Нефтчи-W”га қарши баҳс ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!