Аёллар футболи: "Навбаҳор W" ва "Қирқ қиз" ўйинида ҳисоб 4:0 бўлди. Фоторепортаж шу ҳақда

Шу кунларда Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги марказий ўйингоҳида аёллар футболи бўйича  биринчи лига вакиллари ўртасида VII Ўзбекистон миллий чемпионати I тур ўйинлари бўлиб ўтаётганлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Бугун мусобақаларнинг иккинчи кунида 3 та ўйин бўлиб ўтди:

"Динамо плюс W" - "Севинч-2" 1:0,

"Пахтакор W" - "Жиззах" 3:2,

"Навбаҳор W" - "Қирқ қиз" 4:0.

Мусобақалар 7 майга қадар давом этади.

Наманганнинг "Навбаҳор W"  ва Нукуснинг "Қирқ қиз" клублари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан олинган фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этишдан мамнунмиз:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!